Жаҳон чемпионатида илк медаллар қўлга киритилди

    Дуррес шаҳри (Албания) мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларига эга чиқди.

    -81 килограмм вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Ҳамюртимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида 145 килограмм билан энг юқори натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 килограмм ва икки курашдаги 314 килограмм уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади.

    1. Леван Очигава (Грузия) - 322 (143+179) кг
    2. Да Ҳе Квон (Ж.Корея) - 316 (142+174) кг
    3. Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) - 314 (145+169) кг

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates