Бу ҳақда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди”, - деб ёзди Урунов.
Бундан бир кун олдин, 6 ноябрь куни мамлакатимиз Канада ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаб, тегишли протоколларни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Шундай қилиб, яна икки давлат қолди.








