Инсоният яна кўп йиллар давомида пандемия билан юзма-юз келади

    “Келажакда COVID-19 эндемик касалликка айланиши, яъни маълум бир ҳудудга хос бўлиб қолиши мумкин”, деди брифинг чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Раян.

    “Вакцинадан фойдаланиш ҳозирча мақбул эмас ва бу ҳолат узоқ вақт сақланиб туради. Шунинг учун, касаллик тарқалиши ҳам давом этади. Бу йил биз ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтириб, меъёрий ҳаётга қайтишимиз мумкин. Aммо биз вазиятни назорат қила олмасак, вирус тарқалишда давом этади. Шу сабабли, ҳозирги асосий масала юқтириш имкониятини камайтиришдир”, — деди мутахассис.

    Раян шу пайтгача фақат чечак мағлуб бўлганини таъкидлади. Полиомиелит ва қизамиқ каби касалликларни бартараф этиш ҳали ҳам мумкин эмас, деди у.

    “Биз COVID-19га қарши курашда эришган ютуқларимизга қарамай, эпидемияга қарши курашиш осон бўлмаслигини кўрсатадиган кўплаб омиллар мавжуд”, дея сўзини якунлади эксперт.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates