Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қирғизистон Республикаси элчиси билан учрашди

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Джунусов билан учрашув бўлиб ўтди.

    Меҳмонни самимий кутиб олган шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик ривожланиб бораётганлиги, икки давлат раҳбарларининг олий ва юқори даражадаги учрашувлари ҳамда уларда эришилган келишувлар ўзаро алоқалар ҳар томонлама мустаҳкамланишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

    Ўз навбатида Ибрагим Джунусов яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари тамойилларига асосланган конструктив, серқирра ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки давлат ташқи сиёсатларининг устувор йўналишларидан эканлигини билдирди. Юксак мартабали меҳмон юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Айниқса, Ўзбекистон ҳукуматининг Қирғизистонга кўрсатаётган беғараз ёрдамидан мамнунлигини билдирди.

    Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўзбекистондаги хизмат фаолияти якунланаётганлигини, ўтган даврдаги фаолияти самарали бўлганлигини, юртимиз, ўзбек халқи, Тошкент шаҳридаги ўзгаришлар унда катта таассурот қолдирганлигини қайд этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates