Жамият маърифатли сари интилса...

    Фикр 22 сентябр 2022 2313

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «Маърифатли жамият сари» номли лойиҳа ғолиб бўлди.

    Қувонарлиси, ушбу лойиҳа туманимиз аҳолисининг бугунги кундаги ҳаётидан, унинг маънавий эҳтиёжидан келиб чиқиб тайёрланган.

    Шундан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг мавзуси ва мақсади аҳолига ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш, маҳаллаларда «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида кенг тарғибот ишларини тизимли ташкил этишга қаратилган.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Тупроққалъа туман бўлинмаси ушбу лойиҳа доирасида, қисқа давр мобайнидаги фаолияти давомида бир қатор ишларни амалга оширяпти. Хусусан, «Шарлауқ», «Муҳаббат» маҳаллаларида ҳамда туманнинг олис ҳудудида жойлашган «Тупроққалъа маскани», «Ҳазорасп», «Саримой», «Нукус» маҳаллаларида «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида «Янгиланаётган Ўзбекистонда маърифатли жамият қуриш омиллари», «Китоб-маърифатли жамиятнинг йўл кўрсатгичи», «Терроризм ва экстремизм-тинчлик кушандаси» ва «Оила — миллат тараққиёти манбаи» мавзуларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, маданий дастурларни амалга ошириб келяпти.

    Тадбирларда иштирокчилар маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшлар орасида халқимизнинг маънавий ва ахлоқий қадриятларида ватанпарварлик, инсонийлик, миллий ифтихор, диний бағрикенглик туйғуларини шакллантириш, аҳолининг маънавий қадриятларига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, муқаддас динимиз, анъана ва урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, аҳоли ва айниқса ёшларда диний экстремизм, терроризм, диний мутаассибликнинг асл моҳияти ҳақида аниқ тасаввурлар пайдо қилиш, замонавий диний оқимларнинг мақсад ва фаолият шакллари, уларни фош қилишнинг илмий-маърифий асослари ҳақида батафсил ахборотлар бериш, аҳолининг юртимиздаги ижтимоий-сиёсий, сиёсий ислоҳотлардан хабардорлик даражасини ошириш каби масалаларда тарғибот ишларини олиб боряпти.

    Фатима Сейдабдуллаева,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари.