"Жамият ва оммавий ахборот воситалари" анъанавий Х Чимён медиафоруми бошланди

    Фарғона вилоятининг "Чимён" сиҳатгоҳида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу форумда мамлакатимиз матбуоти дарғалари, маъмурлари ва журналистика соҳаси олимларидан иборат 15 нафар тренер ва мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситаларининг 70 нафар вакили иштирок этмоқда. 

    Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳуршид Аҳмедов соҳа вакилларига юрт равнақи, ислоҳотлар жадаллашувига ҳисса қўшишдек масъулиятли ишларида муваффақият тилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, юридик фанлари номзоди Олимжон Ўсаров ўзбек матбуотида сўз эркинлиги ва жамият очиқлиги, тажриба ва таҳлил хусусида сўзлади.

    Шундан сўнг медиафорум ўз ишини бошлади. Устоз журналистлар долзарб масалалардаги тажрибалари билан бўлишмоқдалар. Мазкур медиафорум 19-мартга қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, медиафорум ўнинчи маротаба ўтказилмоқда. Ўтган форумлар давомида 600 нафардан ортиқ журналист кадрларнинг малакасини оширишга катта ҳисса қўшишга эришилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates