Жамоат хавфсизлиги университетида биринчи босқич курсантларининг ватанга қасамёди маросими ўтказилди

    Ҳарбий 3 октябр 2021 5776

    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматига кириш қасамёдига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, куч тузилмалари таълим муассасаларининг раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, курсантларнинг оила аъзолари ҳамда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирок этди.

    Саф майдонига тантанали марш садолари остида Давлат ҳамда Миллий гвардия жанговар байроқлари тантанали равишда олиб кирилди.

    Маросим аввалида сўзга чиққан университет бошлиғи, полковник М. Рустамбаев қасамёд – ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас эканлиги, қасамёдга содиқлик – ҳақиқий ватанпарварларга хос муҳим хусусият саналишини эътироф этди.

    Шундан сўнг, курсантлар ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас саналган, эндиликда улар ҳам ўз зиммасига олаётган масъулиятли ва шарафли бўлган бурчни ҳар қандай вазиятда адо этишга тантанали қасамёд қабул қилди.

    Қасамёддан сўнг, Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев курсантларни Миллий гвардия сафига қабул қилинганлиги билан табриклади.

    Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 15 апрелдаги қарорига мувофиқ, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилишининг мазмун-моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгича ёндашув ҳақида гапириб, муассаса тарихида илк маротаба қизларнинг курсантлар сафидан ўрин олганлиги бунга яққол мисол эканлигини таъкидлади.

    Маросим сўнггида “Саф” тайёргарлиги ва “Қўл жанги” бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

    Маросимда хушовоз хонандалар ва “Тантана” болалар гуруҳи томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда Камондан отиш бўйича спорт усталари ва Университет отлиқ кавалерияси иштирокидаги намойишлар барчага манзур бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates