Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга 5 миллион доллар ажратмоқда

    Бугун Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорда шошилинч ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига таяниб.

    Шу муносабат билан Кореянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ушбу дастурни имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилмоқда.

    Ушбу қўллаб-қувватлаш доирасида COVID-19 тарқалишига қарши курашиш, жумладан, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, профессионал ходимлар, асосан тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, COVID-19 ҳақида маълумот берувчи мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини таъминлаш каби турли хил тадбирлар амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки босқичида ҳам Корея Республикаси Ўзбекистонга ёрдам кўрсатган эди. Хусусан, профессор Сой Чже Ук ва Юн Синг Жу мамлакатга маслаҳатчи сифатида юборилиб, маҳаллий мутахассисларга эпидемияга қарши курашишда ёрдам беришган.

    Апрель ойининг охирида республикага умумий қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг диагностика тўпламлари тақдим этилди. Июлда 300 минг доллардан ортиқ қийматга эга 35 миллион дона ниқоб юбориш режалаштирилган. Бундан ташқари, KOICA, Корея халқаро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт жамғармаси (KOFIH), Корея сув ресурслари корпорацияси (KWRC) ва Кореянинг ер ва уй-жой корпорацияси (LH) каби ташкилотлар озиқ-овқат ва тиббиёт буюмларини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига етказиб беришни ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates