Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда илмий лаборатория ташкил этилади

    Лаборатория нефть-газ, тўқимачилик, кимё, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳалари ривожига хизмат қилади.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Яшнобод" инновацион технопарки Жанубий Кореянинг "INTERLAB“ ҳамда ”YOUNG IN BIOGEN" компаниялари ўртасида қиймати 5 миллион АҚШ доллари миқдордаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Шартномага кўра, Ўзбекистон ҳудудида нефть-газ, тўқимачилик, кимё, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўллаш имкониятини берадиган илмий лаборатория ташкил этилиши кўзда тутилган.