Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди.
“Бугун президент мудофаа вазири Ким Ён Хённинг истеъфосини қабул қилди ва унга ўз лавозимини тарк этишга рухсат берди”, деди Президент маъмурияти котибияти раҳбари Чон Чжин Сок.
Аввалроқ Жанубий Корея ОАВлари миллий мудофаа вазири президентга ҳарбий ҳолат жорий этишни тавсия қилгани ҳақида хабар берган эди.
Кейинроқ Ким Ён Хён фуқаролардан узр сўради ва мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида 5 декабрь куни тушдан кейин истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди, деб хабар беради report.az.
Мудофаа вазири лавозимига Саудия Арабистонидаги элчи Чхве Бён Хёк номзоди илгари сурилди, у “нафақат хавфсизлик соҳасида кенг билимга эга, балки катта амалий тажрибага ҳам эга”, дея қайд этади Yonhap.