Жанубий Корея парламенти президентга нисбатан импичментни қўллаб-қувватлади

    Корея Республикаси парламенти ҳарбий ҳолат жорий этган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди.

    Бу ҳақда парламент спикери У Вон Сик маълум қилди.

    Овоз беришда барча 300 депутат иштирок этди. Импичментни 300 депутатдан 204 нафари қўллаб-қувватлади. 85 киши қарши чиқди, уч нафари бетараф қолди, 8 та овоз эса ҳақиқий эмас деб топилди.

    Энди ишни Конституциявий суд кўриб чиқади ва импичментни тасдиқлаш ёки Юн Сок Ёлни лавозимга қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ишни кўриб чиқиш 6 ойгача давом этиши мумкин.

    12 декабрь куни республика президенти конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган исёнда гумон қилиниб, унга нисбатан импичмент жараёни бўладими ёки жиноий тергов бўладими, “охиригача курашишини” айтди. У парламентнинг ҳарбий ҳолатни бекор қилиш талабига бўйсунгани учун мамлакат асосий қонунини бузмаганини таъкидлади. Юн Сок Ёл ўзини исён кўтариш айбловлари бўйича ҳам айбдор деб ҳисобламайди ва унинг ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарорига ҳуқуқий нуқтаи назардан эътироз билдириб бўлмайди.

    Мухолифат ҳарбий ҳолат жорий этиш учун ҳеч қандай асос йўқ эди, деб ҳисоблайди. Конституцияга кўра, давлат раҳбари уруш, қуролли тўқнашув ёки миллий офат содир бўлган тақдирда жамоат тартибини ва ҳарбий эҳтиёжларни сақлаш учун ҳарбий ҳолат эълон қилиш ҳуқуқига эга. Юн Сок Ёл эълон қилинган ҳарбий ҳолат чоралари муносабати билан конституциянинг бир қатор моддаларини бузганликда айбланмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates