Овоз бериш 24 соат ичида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея қонунларига кўра, импичмент бўйича овоз бериш тегишли ташаббус парламент ялпи мажлисида тақдим этилганидан кейин 24 соатдан олдин, лекин 72 соатдан кечиктирмай ўтказилиши мумкин. Ўтган ҳафта охирида импичмент бўйича биринчи уриниш муваффақиятсизликка учрагач, мухолифат ҳар ҳафта давлат раҳбарини лавозимидан четлаштириш масаласини кўтаришга ваъда берди. Овоз бериш аввал бўлгани каби 14 декабрь куни тахминан соат 17:00 да кутилмоқда.
Бир кун аввал олти мухолифат партиялар депутатлари тегишли ҳужжатни парламент аппаратининг тегишли органига тақдим этган эди. Ташаббусни 191 депутат қўллаб-қувватлади. Миллий ассамблеяда 300 нафар халқ вакили бор, улардан бири расмий равишда нейтрал спикердир. Ҳукмрон “Фуқаролик кучи” партияси 108 ўринга эга. Импичмент эълон қилиш учун 300 овоздан 200 та овоз керак, деб хабар беради tass.ru.