Жанубий Кореяда ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди

    Жанубий Кореялик болалар учун “Шарқ гавҳари – Самарқанд”, “Менинг булут дўстим”, “Нортой ва қорбобо”, “Маккорнинг ҳийласи”, “Кичкина мусиқачи” номли ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди.

    Лойиҳа ўзбек халқининг маданияти, миллий урф-одатлари ва анъаналарини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Осиё маданият маркази кўмагида амалга оширилди.

    Осиё маданият маркази (Asia Culture Center, ACC) халқаро маданият ва санъат алмашинуви маркази бўлиб, 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Мазкур марказнинг асосий мақсади Осиёнинг ўтмиши ва ҳозирги санъати ва маданиятини инновацион ғоялар билан бирлаштириш орқали янги келажакка ўйналтирилган натижаларни ишлаб чиқишдан иборат.

    Ёш корейс китобхонларга тақдим этилаётган ўзбек эртаклари эрамиздан аввалги II-I асрларда юзага келган халқлар ўртасида маданият алмашувларида муҳим ўрин тутган Буюк ипак йўли марказида жойлашган кўҳна Самарқанд ҳақида ва у Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларга қўшган ҳиссаси ҳақида тасаввурга эга бўлишларига имкон яратади.

    Шунингдек аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини намоён этувчи маскан – дунёга машҳур Регистон майдони, Самарқанд ҳунармандчилик дурдоналари, шойи газламалари ҳамда сайёҳлар қулайликлари учун яратилган юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди ҳақида маълумотлар матн ва ёрқин расмлар орқали ифода этилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates