Энг жиддий вазият Кёнсан-Намдо вилоятининг Санчхон уездида, Кёнгидо вилоятининг Капхёнида ва Чхунчхон-Намдо вилояти Сосан шаҳрида юзага келган.
14 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Суғурта компанияларига авж олган табиий офат билан боғлиқ зарарни қоплаш учун 4200 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Жанубий Кореянинг катта ҳудудларида душанба куни ёмғир ёғишда давом этмоқда, бироқ уларнинг интенсивлиги аста-секин пасаймоқда. Мамлакат расмийлари ўтган ҳафтада киритилган хавфнинг энг юқори даражасини ўрта даражага туширди, деб хабар беради tass.ru.









