Жанубий Кореядаги провинция билан малакали ишчи визаси бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Корея Республикасининг Куоngsannam-do провинцияси ўртасида E-7* малакали ишчи визаси бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

    Келишувга кўра, ўзбекистонлик ёшлар провинциянинг йирик саноат тармоқларида ҳудудий виза асосида юқори малакага эга мутахассис сифатида ўз билим ва тажрибаларини янада юксалтиради.

    "Миграция агентлиги билан бугун имзоланган келишув — хорижий ишчи кучини қабул қилиш йўналишида провинциямиз тарихидаги илк ҳужжатдир. Биз хорижлик ишчиларни асосан тил билиш қобилиятига алоҳида эътибор қаратамиз. Ўзбек ёшларининг тайёргарлиги ва билим олиш тизимини эса жуда юқори баҳолаймиз", — дея таъкидлади Куоngsannam-do провинцияси губернатори Pak Wansu.

    Шунингдек, учрашувда E-8* мавсумий ишчи визасига алоҳида тўхталиб, келгусида бу йўналишда ҳам ижобий лойиҳалар бошлашга келишилди.

    Маълумот учун:

    • E-7 Specially Designated Activities Visa – муайян соҳа ва касблар бўйича мутахассислик даражасига эга хорижликларга бериладиган касбий меҳнат визаси.
    • E-8 Seasonal Worker Visa – қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида хорижликларни мавсумий ишларга жалб қилиш учун бериладиган вақтинчалик виза.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates