Жанубий Кореядаги ватандошимиз Ўзбекистонда элетроскутерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Бизнес 18 октябр 2021 920

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси «Олтин дафтар»га киритилган фарғоналик юртдошимиз мамлакатимизда ўзининг тадбиркорлик фаолияти кўламини кенгайтирмоқда.

    Корея Республикасида фаолият юритаётган тадбиркор юртдошларимиз билан элчихона томонидан олиб борилаётган мунтазам мулоқот ватандошларимизнинг мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиш ҳамда кенгайтириш борасида кўплаб режалари борлигини намоён этмоқда. Ватандошларимизнинг режалари нафақат ягона лойиҳани амалга ошириш, балки кўплаб соҳаларни ривожига ҳисса қўшиш орқали янги иш ўринларини яратишни кўзда тутади.

    Ана шундай ватандошларимиздан бири фарғоналик У.Азимов Фарғона шаҳрида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганини маълум қилди. Тадбиркор 2012 йилда Корея Республикасига таҳсил олиш мақсадида келган. Жанубий Кореянинг нуфузли олий ўқув юртларининг халқаро маркетинг ва кейинчалик глобал бизнес йўналишлари бўйича бакалавр ва магистрлик даражаларини тамомлаган. 2018 йилдан бошлаб эса хорижий команияларнинг Жанубий Кореядаги филиалларида фаолият олиб бориш билан ўз малакасини ошириб борган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    - Жанубий Кореяда фаолият юритиб боришим давомида ўз юртимизда ҳам тадбиркорликни йўлга қўйишни олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Биз оиламиз билан келишган ҳолда шаҳарнинг гавжум ҳудудларидан бирида маҳаллий руҳдаги ҳамда миллий таомлардан иборат бўлган умумий овқатланиш масканини барпо этишга киришдик, - деди У.Азимов. - Дастлаб ушбу фаолиятимизни кичикроқ майдонда ташкил этиб, кейинчалик уни кенгайтиришга ҳам эришдик. Ҳозирда 15 сотих майдондан иборат ҳудудда «Ош маркази»ни ташкил этиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун хизмат кўрсатиб келаяпмиз. Унда, асосан, халқимиз томонидан севиб тановвул қилинадиган миллий таомларимиздан ош ва шўрва мижозларга таклиф қилинмоқда. Шунингдек турли хил кабоб таомларини ҳам таомномамиз рўйхатига қўшиш назарда тутилмоқда. Айни пайтда марказда 30 га яқин маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган.

    Ушбу тадбиркор ватандошимиз мазкур лойиҳаси билан бир қаторда ўзининг тадбиркорлик кўламини кенгайтиришни ҳам мақсад қилиб қўйганини, ҳозирда янги турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тегишли ҳисоб-китоб ишларини олиб бораётганлигини маълум қилди. Аниқроғи мамлакатимиз пойтахтида элетроскутерларни ишлаб чиқариш ва ижарага бериш фаолиятини кенг йўлга қўйишни режалаштираётганини таъкидлади.

    - Лойиҳалар кўламини кенгайтириш мақсадида яқин вақтда Ўзбекистонга бориб, электроскутерларни мамлакатимизда йиғиш учун зарур ер майдонларини аниқлашни режалаштирганман, - деди ватандошимиз. - Маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархини имкон қадар камайтириш мақсадида, элетротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар билан ҳам музокаралар ўтказиш ниятидамиз. Бу, ўз навбатида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш ва мижозларга юқори бўлмаган нархларда маҳсулотларимизни таклиф қилиш имкониятини яратиб беришига ишонаман.

    Мазкур мулоқотлар жараёнида тадбиркор ватандошларимизга уларнинг бизнес режаларини имкон қадар самарали амалга оширишини таъминлаш мақсадида юртимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли маълумотлар тўлиқ етказиб берилмоқда. Шунингдек, элчихона томонидан маҳаллий ҳокимиятлар, вазирликлар ва тадбиркор юртдошларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мунтазам равишда давом эттириляпти.

    Ватандошларимиз томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари ва тадбиркорлик фаолиятлари албатта мамлакат, авваламбор ўша ҳудуд иқтисодий-ижтимоий равнақи йўлида хизмат қилиши алоҳида таъкидланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates