ЖАРда совуқ об-ҳаво туфайли камида 57 киши ҳаётдан кўз юмди

    ЖАРда охирги уч кун ичида қор, кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли камида 57 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Жанубий Африканинг кооператив бошқарув ва анъанавий ишлар вазири Велинкоси Хлабиса маълум қилди ва уларнинг аксарияти Шарқий Кейп вилоятида ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

    “Ноқулай об-ҳаво туфайли ҳалок бўлганлар сони 57 нафар. Бедарак йўқолганлар бор. Қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда”, деди вазир маҳаллий телеканаллар томонидан эфирга узатилган брифингда. Хлабиса Шарқий Кейпнинг бир қатор ҳудудларида юзага келаётган вазиятни “логистика жиҳатдан даҳшатли ҳолат” деб атади. Аввалроқ расмийлар 49 киши ҳалок бўлганини эълон қилган эди. Ўлимларнинг аксарияти OR Tambo муниципалитетида қайд этилган, у ерда кучли ёмғир Матата дарёсида сув тошқини келтириб чиқарган.

    Вазирнинг айтишича, ҳукумат жабрланганларга ёрдам бериш учун фавқулодда чоралар кўрмоқда. Шарқий Кейп ва Квазулу-Наталь вилоятларида бир неча минг оила бошпанасиз қолди. Ҳар икки вилоятда кўплаб уйлар вайрон бўлган, 150 дан ортиқ мактаб зарар кўрган, дарслар тўхтатилган. Шарқий Кейп ҳукумати марказий ҳукуматни табиий офатларга қарши миллий жамғармалардан фойдаланиш учун вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилишга чақирди.

    ЖАР Президенти Сирил Рамапоса жума куни Шарқий Кейп ва Квазулу-Наталнинг зарар кўрган ҳудудларига ташриф буюради. Рамафоса фуқароларни қийин об-ҳаво шароитида бир-бирларига ёрдам беришга чақирган эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates