Жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамерани қачон ва қандай ишлатишлари керак?

    Ҳарбий 16 август 2022 977

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Президентнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ:

    • жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан биргаликда тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини, истисно тариқасида, бериш;
    • Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50%и миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш;
    • маҳкумларни “электрон назорат” қилишни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш назарда тутилган.

    Ҳужжат билан Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатга асосан ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.

    Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

    • кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
    • умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
    • маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига қабул қилишда;
    • жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
    • маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
    • маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
    • маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
    • маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
    • маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
    • фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
    • маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
    • маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
    • маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда.

    Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно).

    Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.

    Шунингдек, маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернетга жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates