JICA: Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ошириш йўлидаги ҳамкорлик

    Инвестициялар 30 август 2022 1944

    Жорий йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг катта вице-президенти Кейитиро Наказава бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

    Учрашувнинг асосий мақсади стратегик жиҳатдан муҳим ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишдан иборат бўлди.

    Япония томонига сўнгги йилларда JICA Ўзбекистон билан инвестициявий ҳамкорликни изчил ривожлантираётгани ва мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди. Ўзаро ишонч ва мустаҳкам алоқалар туфайли ҳозирги кунда JICA кўмагида мамлакатимизда 4,7 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилаётгани қайд этилди.

    Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги устувор ташаббусларга алоҳида эътибор қаратиб, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар. Хусусан, улар «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” (200 миллион доллар) кредит линияси биринчи босқичи доирасида, Ўзбекистонда 300 дан ортиқ лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилгани ва 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилганлигини таъкидладилар.

    Музокаралар якунида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” кредит линиясининг иккинчи босқичи доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича Айирбошлаш ноталарини ва Қарз битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига кредит линиясини ажратишни назарда тутади. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates