«JICA» халқаро ҳамкорлик агентлиги статистика тизимида ҳамкорлик қилади

    Жорий йил 10 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов, JICA нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Миязаки Сугуру ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

    Учрашувда Агентлик директори Баҳодир Бегалов ва Миязаки Сугуру жаноблари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашди, шу жумладан, аҳолини рўйхатга олиш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва туризм статистикаси бўйича маълумотлар алмашинувига тўхталиб ўтди.

    Учрашув иштирокчилари ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишларини ривожлантиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates