Жиддадаги бухорийлар диаспорасининг фаол хотин-қизлари билан ҳамкорликда сумалак тайёрланди

    Мамлакатимиз Бош консулхонаси Жиддадаги бухорийлар диаспораси фаол хотин-қизлари билан биргаликда сумалак тайёрлаш маросимини ташкил қилди.

    Тадбирда Садия Арабистонида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган фаол ўзбек аёллари, хусусан Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ва «Уммул Қуро» университетининг профессорлари, Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси ходимларининг оила аъзолари қатнашди.

    Сумалак базми иштирокчиларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, таълим соҳасидаги ўзгаришлар, мамлакатимизнинг иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳамда миллий байрамларимиз, ўзбек миллий таомлари, хусусан сумалак пишириш жараёни ҳақида батафсил маълумот берилди.

    2023 йил 1 январдан бошлаб Саудия Арабистони фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз бориши мумкинлиги таъкидланди.

    Ўз навбатида, бухорийлар диаспораси вакиллари жорий йил 22 январь куни Жидда шаҳрида ўтказилган Биринчи ислом санъати биенналесининг очилиш маросимида Ўзбекистондан юқори даражадаги делегациянинг иштирокини юқори баҳолади.

    Уларнинг айтишича, жорий йил 23 январдан 23 апрелгача уч ой давомида Биринчи ислом санъати биенналесида Ўзбекистон тарихий меросининг намойиш этилаётгани эътиборга сазовор воқеа бўлди.

    Бухорийлар диаспораси вакиллари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёлларнинг ўрни алоҳида эътиборга лойиқ эканлигини таъкидлаб, республикада хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида қайд этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates