Жиғилдон қайнашига беэътиборлик қизилўнгач саратонига сабаб бўлиши мумкин

    Суҳбат 6 январ 2021 5137

    Cаволларга тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Олим Ғуломов жавоб берди.

    — Ёши катталар, баъзида ёшлар орасида ҳам жиғилдон қайнашидан шикоят қилувчилар учраб туради. Уларга уй шароитида қандай ёрдам беришимиз мумкин?

    — Аввало, бемор ҳолатини яхшилаб ўрганишингиз керак. Яъни овқатлангандан кейин орқада тўш тагида ачишиш борми, қимирласа оғриқ кучаядими, жиғилдон қайнаши бир ҳафтада бир мартадан кўпми, шуларни сўраш керак. Жиғилдон қайнашининг олдини олувчи таблеткалар қабул қилганда беҳузурлик, тўш тагидаги оғриқ йўқоладими, йўқми? Агар жиғилдон қайнаши бир ҳафтада 2 марта ва ундан ортиқ кузатилса, бу гастроэзофаго рефлекс касаллиги бўлиши мумкин. Буни ўз вақтида аниқлаб, даволатмаслик қизилўнгач саратонига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, жиғилдон қайнаши тез-тез кузатиладиган одамларни, албатта, шифокор кўригига жалб этиш шарт. Оилавий поликлиникада бемор тегишли тиббий кўриклардан ўтказилиб, амбулатор шароитда врач назорати остида ўз соғлиғини тўлиқ тиклашга эришади.

    — Ўт-тош касалликлари асосан аёллар ўртасида қайд этилади, бунинг сабаби нимада, олдини олса бўладими?

    — Тўғри, аёллар ўртасида ўт пуфаги касалликлари, жумладан, ўтда тош пайдо бўлиши ҳолатлари кўп учрайди. Бунга ҳомиладорлик даврида аёл организмида рўй берадиган гормонал ўзгаришлар асосий сабаб сифатида кўрсатилади. Яъни, гормонал ўзгариш туфайли сафро қуюқлашади. Эрталаб оғиз қуриши, оғиздан нохуш ҳид келиши, оғиз аччиқ бўлиши ўт пуфаги касаллиги белгиларидир. Бундай вазиятда беморни ультратовуш таҳлилига йўллаб, ўтда тош бор-йўқлигини аниқлаш керак. Агар ўтда тош бўлмаса, кўп миқдорда тоза сув, сафро ҳайдовчи гиёҳ чойлар ичиш, уйқу олдидан оғир ҳазм бўладиган, хамирли таомлар емаслик, жисмоний фаол бўлиш орқали соғлиқни асраш мумкин.

    — Ўт пуфагидаги тошни гиёҳлар ёрдамида тушириш мумкинми?

    — Йўқ, бунинг иложи йўқ. Ўт пуфагидаги тошни фақат жарроҳлик йўли билангина бартараф этиш мумкин. Илгарилари литотерапия воситасида майдалаб тушириш мумкин, деган назариялар ҳам бор эди. Бироқ замонавий тиббиёт бу ғояни ҳам рад этди. Бугунги замон тиббиёт тактикаси шундай: ўт пуфагида тош инсонни безовта қилмаётган бўлса, унга тегмаслик керак.

    Фақат бундай ҳолатда сафро ҳайдовчи гиёҳлардан ичиш мумкин эмас. Чунки ундай гиёҳлар тошни жойидан қўзғатиб қўйса, бемор аҳволи бирдан оғирлашиши мумкин. Қачонки тош безовта қилсагина жарроҳлик йўли билан ўт олиб ташланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates