Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 33-Ялпи мажлиси бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси делегациясининг бу каби халқаро тадбирларда иштирок этиши мазкур соҳадаги миллий тизим салоҳиятини ошишига, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг кучайишига хизмат қилади.

    Жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги ва Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг видеоанжуман шаклида ташкил этилган 33-Ялпи мажлисида иштирок этди.

    Мажлисда Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар (Белорус, Ҳиндистон, ХХР, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) делегациялари ва бошқа кузатувчи давлатлар (АҚШ, Франция, Германия, Италия, Туркия, Польша ва бошқалар) ҳамда халқаро ташкилотлар (ФАТФ, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ОБСЕ, УНП ООН, КТК ООН, МДҲ Терроризмга қарши курашиш маркази ва бошқалар) вакиллари иштирок этди.

    Тадбирни Евроосиё гуруҳи Раиси Ю.А.Чиханчин (Россия Федерацияси) олиб борди.

    Кун тартибига мувофиқ, делегациялар томонидан Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек, мазкур соҳадаги миллий тизимларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чоралар муҳокама қилинди.

    Хусусан, Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хатарини баҳолаш бўйича Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар вакилларидан иборат лойиҳа гуруҳи томонидан қилинган ишлар муҳокама қилинди ва унинг кейинги фаолияти юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Бундан ташқари, Евроосиё гуруҳи доирасида хусусий сектор вакиллари ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иш олиб борувчи, давлат органлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида яратилган Халқаро комплаенс кенгаши фаолиятининг асосий принциплари тасдиқланди.

    Евроосиё минтақасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, Ялпи мажлис давомида Евроосиё гуруҳи ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш масаласи кўриб чиқилди.

    Ташкилот ишчи гуруҳларининг амалдаги Ҳамраисларининг ваколат муддати тугаётганлиги сабабли, 33-Ялпи мажлис доирасида 2021-2022 йиллар учун ишчи гуруҳларнинг янги Ҳамраисларини тайинлаш мақсадида сайловлар ўтказилиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакили (З.Хатамов) Техник кўмак кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳнинг Ҳамраиси лавозимига тайинланди.

    Муҳокамалар якунига кўра, Ялпи мажлис томонидан Евроосиё гуруҳининг сессиялараро даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Ташкилотнинг 2021 йил учун Иш режаси тасдиқланди, шунингдек, унинг фаолиятини тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates