Жиззах ва Самарқандда CBT туризмининг салоҳияти ўрганилди

    Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари ассоцацияси (ХТТA) ва миллий PR-маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах ва Самарқанд вилоятларига оилавий меҳмон уйларининг туристик салоҳиятини ўрганиш ҳамда ОAВ ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари учун пресс-тур дастури тузиш мақсадида ташриф буюрдилар.

    Ишчи гуруҳнинг ташрифи USAIDнинг “Future Growth Initiative (FGI)” тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

    CBT (Community based tourism) – жамиятчиликга асосланган ушбу туризм тури, маҳаллий ҳамжамият вакилларини жалб қилиш ва улар фаолият давомида фойда олишни назарда тутади. Бугунги кунда Ўзбекистонда CBT туризмнинг салоҳияти минтақа ва маҳаллий жамоаларнинг маданий-миллий хусусиятлари билан узвий боғлиқдир. Яқинда CBT сайёҳлари сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Унга кўра, оилавий меҳмон уйлари сони ҳам ортиб бориши кутиляпти.

    Зомин туманига ташриф доирасида ишчи гуруҳ томонидан ташкил етилган “Меҳмон уйларининг самарали фаолиятини ташкил этиш" бўйича семинар-тренингларнинг фаол иштирокчилари учун тегишли меҳмон уйларига ташриф ташкил этилди.

    Минтақа салоҳиятини ўрганиш натижаларига кўра, Зомин туманида 80 та меҳмон уйи очилган бўлиб, улар туристларга дам олиш мобайнида қўшимча хизмат турларини кўрсатиш бўйича қулайликларни – миллий таомлар, амалий санъати маҳсулотларини тайёрлаш, диққатга сазовор жойларга бориб, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва маданиятини намойиш этиш бўйича мастер-класслар таклиф қилиши мумкин.

    Ишчи гуруҳ меҳмон уйларида яшаш шароитлари билан танишиб, оилавий меҳмон уйи очиш бўйича маҳаллий тадбиркорларнинг салоҳиятини ўрганиб чиқди. Ташриф давомида Зомин тумани табиий объектлари бўйича ахборот турларининг дастурлари ва йўналишлари ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятининг Конигил ва Терсак туристик қишлоқлари, улардаги меҳмон уйларининг туристик имкониятлари билан ҳам танишди.

    Конигил туристик қишлоғи – Самарқанддан 13 км масофада жойлашган кичик аҳоли пункти. Қишлоқ ноёб ҳунармандчилик анъаналари, тоза табиат, Сиёб дарёсининг ёнида жойлашган сояли дарахтлари билан машҳур ҳудуддир. Бугунги кунда ушбу гўшанинг асосий диққатга сазовор жойи – қоғоз ишлаб чиқарадиган “Мерос” заводи ҳисобланади. Бу ерда янги сайёҳлик йўналишлари, ҳунармандчилик марказлари ва оилавий меҳмон уйлари барпо этилган.

    Мажмуа ҳудудида нонвойхоналарда нон тайёрланади, унда меҳмонлар учун Самарқанд нонини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Шунингдек, бу ерда маҳаллий анъаналарни акс эттирувчи анимацион марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Қишлоқ аҳолиси ўзларининг ерларига хос бўлган нақшлар билан безатилган, турли хил эсдалик совғалари тайёрлашади.

    Самарқанд қоғозини тайёрлаш жараёнини бевосита кўриш учун ҳудуддаги заводга экскурсиялар ташкил этилмоқда. Бу ерда сиз кўркам ҳудудда юришингиз, сув ғилдираги – чархпалакни кўришингиз, дарё яқинидаги анъанавий чойхонада ўтиришингиз, Самарқанд ошини ва маҳаллий меваларни синаб кўришингиз мумкин.

    Терсак қишлоғи Самарқанд жанубида, шаҳардан 45 км масофада, Зарафшон тоғи этагида, денгиз сатҳидан 1100 метр баландликда жойлашган.

    Бу ерда сиз яқинда очилган оилавий меҳмон уйларида қолишингиз мумкин. Қизиғи шундаки, аҳолининг аксарияти инглиз ва француз тилларида эркин сўзлашади.

    Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Спорт вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates