Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг комплекс ривожланишини рағбатлантириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва ҳудудларнинг янада рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлди.

    Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли билан сайёр тартибда ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик ишчи гуруҳлар фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Маҳаллалар даражасида мақсадли ишларни мустаҳкамлаш ҳамда аниқ корхоналар, молиялаштириш манбалари, муддатлари ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда коммунал ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларини ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Саноатни ривожлантириш ва ҳудудни янада саноатлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари ижросини таҳлил қилиш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва тасдиқланган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга ошириш топшириғи берилди.

    Шунингдек, туманлар кесимида хом-ашё салоҳияти ва логистика алоқаларини чуқур ўрганиш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Импорт ўрнини босиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди -маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида аниқ маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни мақбуллиги бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни инвентаризация қилиш ва янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш вазифаси белгиланди.

    Экспорт соҳасига алоҳида урғу берилди. Экспортчилар билан мақсадли ишларни жадаллаштириш ва уларни ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаолиятида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, мутасадди раҳбарларга экспорт салоҳиятини ошириш учун янги захираларни топиш чораларини кўриш топширилди.

    Йиғилиш якунлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates