Қайд этилитшича, Ш.Джўраев 1968 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида таваллуд топган.
У катта меҳнат ва раҳбарлик тажрибасига эга бўлиб, ушбу тайинловга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият юритиб келган.
Мазкур тайинлов ҳудудда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инфратузилмавий лойиҳалар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли учун муносиб коммунал хизматларни ташкил этишда тизимли ёндашувни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.