Жиззах вилояти: меҳнат бозори ва миграция масалалари таҳлили

    Бозор муносабатларининг зарурий шартларидан бири меҳнат миграцияси жараёнлари ҳисобланади. Ушбу жараённи ҳар ким ҳар ҳил таснифлайди.

    Албатта, ташқи капиталнинг кириб келиши, касб-ҳунар бўйича тажрибанинг ортиши, техномаданият унсурларининг ортиб бориши ижобий ҳол. Лекин, даромад ва оилавий қадриятлар номутаносиблигига қурилган ушбу ходисада аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари ҳар қандай тузилманинг гуманитар (инсонпарварлик) фаолияти даражасини ифодалаб беради.

    Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси томонидан Жиззах вилоятида миграция оқими юқори бўлган Ғаллаорол туманидаги “Кўкгумбаз”, “Қашқабулоқ”, “Самарқанд”, “Ғафур Ғулом” маҳаллаларида ишсизликка барҳам бериш, камбағалликни қисқартириш ҳамда меҳнат муҳожирлари билан иш олиб бориш бўйича амалий-услубий ишлар олиб борилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори, 2021 йил 19 мартдаги ““Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бўйича эҳтиёжманд ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар билан ишлаш тартиблари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

    Маълумот учун: Бугунги кунда Жиззах вилоятида ҳорижда юрган меҳнат муҳожирлари сони 35 676 нафарни ташкил этади, қайтиб келган меҳнат муҳожирлари эса 86 233 нафарни ташкил этади.