Жиззах вилоятида амалга ошириладиган лойиҳа молиялаштирилади

    Агросектор 17 июл 2021 2113

    Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишига Жиззах вилоятида амалга ошириладиган лойиҳа киритилди.

    Ҳайъат Миллий университет Жиззах филиали томонидан ишлаб чиқилган «Шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда Амарант ўсимлигидан оптимал фойдаланиш технологияси ва чорвачилик учун зарур бўлган озуқа базасини яратиш» тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳасини 100 миллион сўмга молиялаштиришга қарор қилди,деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати Жиззах вилоят ҳокимлиги маълумотига таяниб.

    Ушбу лойиҳа амалга ошиши натижасида қуйидагиларга эришилади:


    •Шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

    •Амарант ёрмаси озиқ-овқат саноатида буғдой унига қўшимча сифатида ишлатилади.
    •Экспортбоб амарант мойи олинади.
    •Амарант дони ва мойи фармацевтика учун хом ашё сифатида фойдаланилади ва экспорт қилинади.
    •Чорвачилик учун тўйимли юқори калорияга эга омухта ем тайёрланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates