Жиззах вилоятида қурилиш материаллари бўйича 6,4 трлн.сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади

    Лойиҳаларни молиялаштиришга 1,2 трлн.сўм ташаббускорлар маблағлари, 329,2 млрд.сўм ва 88,9 млн.доллар банк кредитлари ҳамда 395,6 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилади.

    «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати хизмати хабарига кўра, 2021 йилда умумий қиймати 6,4 трлн.сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади ва 1 966 нафар янги иш ўрни яратилади.

    Мазкур лойиҳаларни молиялаштиришга 1,2 трлн.сўм ташаббускорлар маблағлари, 329,2 млрд.сўм ва 88,9 млн.доллар банк кредитлари ҳамда 395,6 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилади.

    Вилоятда 2021-2022 йилларда ҳам хорижий инвестиция ҳисобига бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.

    Мазкур дастурга кўра, ҳудудда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган, йилига 1 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент заводи - «Экоцемент» МЧЖ барпо этилади.

    Ҳозирда янги цемент заводини қуриш ва Хитой давлатидан асбоб-ускуналар олиб келиш ишлари бошланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates