Жиззахда электромобиль ишлаб чиқарилади

    Ҳукумат 10 январ 2023 2436

    Президент Шавкат Мирзиёев автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

    Шунингдек, Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

    Президент Мурожаатномасида муҳандисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш алоҳида вазифа қилиб белгиланган.

    Мутасадди вазирларга тармоқлар раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларга чиқиб, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш; хорижий мутахассисларни жалб қилиб, мактабларнинг йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

    Инвестиция, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов олдига тармоқлар билан тизимли ишлаш, саноат кооперациясини кенгайтириб, 6 миллиард долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, ишга тушадиган 304 та стратегик ва йирик лойиҳалар устидан ҳафталик он-лайн мониторингни йўлга қўйиш топширилди.

    Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев туманларга бориб, ҳудудий инвестиция дастурларига кирган 3 мингга яқин лойиҳаларни вақтида ишга туширишга жавоб бериши, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этилишини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда камида 50 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш учун масъул бўлиши таъкидланди.

    Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates