баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Жиззахда оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг янги заводи қурилиши бошланди

    Жорий йилнинг 5 октябрь куни «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида «Оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» лойиҳаси доирасида «Глобал Оптиcал Cоммуниcатион Узбекистан» («ГОC-УЗ») МЧЖ Қўшма корхонасининг янги ишлаб чиқариш ҳудудида пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди.

    Оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ қўшма корхонасига 2019 йили «Oʻzbektelekom» АК ва Жанубий Кореянинг «Global Optical Communication Co. Ltd.» ва «Uni Asset Global Co. Ltd.» компаниялари билан биргаликда асос солинган.

    Қўшма корхонанинг устав капитали 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан:

    • Жанубий Кореянинг компаниялари (55%) – 6 050 000 АҚШ доллари;
    • «Oʻzbektelekom» АК (45%) – 4 950 000 АҚШ доллари.

    2020 йилда биринчи босқичда «Global Optical Communication Uzbekistan» ҚКнинг «Жиззах» ЭИЗдаги мавжуд биносида Корея, Япония ва Хитой компанияларининг замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

    Ҳозирги кунда ушбу заводда кореялик мутахассислар фаолият юритмоқдалар. Оптик толали кабелларни Корея технологияси асосида ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

    Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида 2020 йилда корхона 10 минг км узунликдаги оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқаради.

    «Жиззах» ЭИЗда «Оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш доирасида «Global Optical Communication Uzbekistan» («ГОC-УЗ» МЧЖ ҚК), янги биноларини қуриш учун Корея Республикасининг «ЭХИМбанк»дан 3,6 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилинди. Қурилиш 2021 йилнинг биринчи чорагида якунланиши режалаштирилган.

    «ГОC-УЗ» ҚК янги ишлаб чиқариш линияси фойдаланишга топширилгандан сўнг, корхона Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари учун ҳам, экспорт учун ҳам 50 минг км гача оптик толали алоқа линияларини ишлаб чиқаради. Биринчи босқичда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 32%ни, иккинчи босқичда эса 60% гача етказилади.

    — Президентимиз шу йилнинг 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқлигини алоҳида таъкидлади, деди — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамол Маҳсудов. — Бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал кириб бормоқда. Бу йўналишга ўз вақтида киришган давлатлар ривожланиб, аксинча, эскича ишлаганлар тараққиётдан орқада қоляпти. Давлатимиз раҳбари доим аввало, аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарурлигини таъкидлайди. Шу талабдан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлар томонидан 530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳаси тайёрланган. Хусусан, жорий йил якунигача 14 та, келгуси йилнинг биринчи чорагида яна 14 та туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.

    Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантириш учун замонавий юқори тезликдаги ва ишончли телекоммуникация тармоғи зарур. Бугунги кунда Ўзбекистон мис алоқа линияларидан оптик толали алоқа линияларига фаол тарзда ўтмоқда ва бу телекоммуникация тармоқларининг ишончлилиги ва тезкорлигини таъминлаш баробарида сифатини ҳам оширади.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates