Жиззахда қудуққа тушиб кетган кекса аёл қутқариб қолинди

    Хавфсизлик 24 ноябр 2020 491

    2020 йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб соат 07:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани «Лалмикор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлиқ оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган.

    Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Боҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган.

    Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади. Қутқарувчи Шодиёр Ҳайдаров махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз олиб чиқган. У дарҳол касалхонага юборилди.

    Яхшиямки, жабрланувчи жиддий жароҳатлар олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий деб баҳоламоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates