Бу ҳақда Жиззах ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1029 км.да Самарқанд вилоятида яшовчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи “КАМАЗ” русумли юк ташувчи транспорт воситасини “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда, автомашинанинг двигатель қисмида қисқа туташув вужудга келганлиги сабабли ёнғин чиққан.
Оқибатида юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.
Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва бошқа шахсларга тан жароҳати етмаган.