Жиззахлик олимлар Қозон шаҳридаги ОТМларда тажриба алмашади

    Таълим 21 январ 2022 2327

    Жорий йил 20 январда Қозон Федерал университетининг ректори ва проректорлари ҳамкорлигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан Жиззах вилоятида бўлди.

    Жиззах вилоят ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари ва ОТМлар ректорлари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий - инновацион ва ўқув фаолиятини ривожлантиришга оид кўп томонлама масалалар муҳокама қилинди. Учрашув доирасида Жиззах вилоят Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи М.Мусаев Қозон Федерал университети раҳбарияти билан жамиятда мавжуд муаммоларга ечим бўладиган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик учун ўз таклифларини айтиб ўтди. Таклиф доирасида КФУ ректори Дмитрий Таюрский ва Мансур Мусаев Жиззахлик олимларни ўзаро тажриба алмашиш мақсадида стажировкага юбориш ҳақида келишиб олди. Шунингдек делегация аъзолари Жиззах шаҳрида қурилаётган Қозон университети филиали биносини бориб кўрди ҳамда Жиззахдаги тарихий жойлар ва музейлар билан танишди.

    Ижод Аҳмедов,

    Жиззах вилоят

    Ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси

    бош мутахассиси,

    фалсафа доктори (PhD.)

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates