Жо Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин

    АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер солиқ жиноятлари бўйича барча айбловларни тан олди.

    Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

    “Ҳантер Байден федерал солиқ ишида ўзига қўйилган барча айбларни тан олди”, дейилади хабарда. Оқ уй раҳбарининг ўғлига 16 декабрга ҳукм ўқилиши белгиланган.

    Аввалроқ Жо Байден ҳали-ҳамон ўғлини афв этиш ниятида эмаслиги маълум бўлган эди. Оқ уй, шунингдек, Ҳантер Байденнинг айбини тан олиш нияти туфайли унинг жазосини юмшатиш имкониятини рад этмоқда.

    2023 йил декабрь ойи бошида президентнинг ўғлига солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун тўққизта айблов қўйилди. 53 ёшли Ҳантер Байден 17 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates