"JobFest 2022" бўш иш ўринлари ярмаркаси талабалар учун яна бир имконият

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида "JobFest 2022" бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

    Мазкур ярмаркани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон ва хорижнинг энг илғор ташкилотларини, шунингдек, IT йўналишлари мавжуд бўлган барча олий ўқув юртларининг битирувчилари ва талабаларини бир жойда тўплашдан иборатдир. Ярмаркада пойтахтимиздаги турли Олий ўқув юртларининг 600 нафардан ортиқ талабалари ва Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

    "JobFest 2022" бўш иш ўринлари ярмаркасида EPAM, OKMK, O'zbekneftgaz, O'zbektelekom, AKFA group, Huawei, Vivo, Express 24, Check Point Software Technologies, New Max Tech, Ўзбекистоннинг етакчи Олий таълим муассасалари, банклар ва бошқа кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, университетнинг талаба ва битирувчиларига ахборот технологиялари йўналиши бўйича турли хилдаги лавозимли ишларни таклиф қилдилар.

    "JobFest 2022" бўш иш ўринлари ярмаркаси доирасида workshopлар бўлиб ўтди. Унда турли хилдаги нуфузли компаниялар вакиллари томонидан семинарлар ўтказилиб, тақдимотли чиқишлар намойиш қилинди. Жумладан, “Pavel Lebedev Itransition” компаниясининг бош муҳандиси "Техник суҳбатдан қандай ўтиш керак?" мавзусида семинар, Эпам компаниясидан “Ruslan Salixov Senior Systems Engineer kompaniyasi DevOps ва у нима билан шуғулланади?" мавзусида тақдимот ўтказдилар.

    Ҳабибуллин Жавдат “Wireless Network Design Engineer Huawei" компаниясидан “Road to Mobile 2030" мавзусида, Жавлон Нурматов “IT & Cloud product manager "Building Data Infrastructure for the Intelligent World" мавзусида сўзга чиқди.

    Бундан ташқари, Михаил Попов, Warships World of Tech Team lead loyiha ijrochisi "GameDevда ишлаш бир орзу ҳақиқатга айланганда" мавзусида маъруза қилди. Анна Посазҳенникова HR директори Lesta "Bad Advice: GameDev га қандай қўшилиш мумкин" мавзусидаги тақдимотли чиқиши workshopни якунлади.

    Маърузачиларнинг тақдимотлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Улар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

    Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates