Жорий йилда умумий қуввати 1 474 мвт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди

    Энергетика 25 ноябр 2022 1073

    Жорий йил январь-ноябрь ойлари давомида юртимизда умумий қуввати 1 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

    — Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    — Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

    — Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

    — Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    — Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

    — Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

    — Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

    Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр/куб табиий газ тежалишига эришилади.

    Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates