Жорий йилнинг ўтган 9 ойида экология соҳасида қанча қонунбузилишлар аниқланди?

    Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда қуйидагича маълумот берди:

    Унда қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 9 ой давомида Давлат экология қўмитаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 37 543 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган жарима 16 800 млн. сўм. Табиатга етказилган зарар 15 133 млн. сўм.

    1457 та ҳолат бўйича 11 788 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга киритилди. 60 мингдан ортиқ корхона ва фуқароларга соҳага оид профилактика тадбирлари ўтказилди.

    22 та ҳолат бўйича 8 810 млн. сўмлик даъво ишлар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича иш қўзғатилган.

    Ҳуқуқбузарлардан 337 дона ҳайвон ва парранда, 1380,4 кг балиқ, 49 009 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 884,7 м³ ўтин, 91 та ов қуроллари, 95 та аслаҳалар, 1290 та тўр, 46 та электр қармоқ, 141 та электр арра, болта ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган, шундан 70 та ов қуроли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган, 34 та ов қуроли ва аслаҳалар, 23 та инвентарлар мусодара қилинган, 17 та ов қуроли қайтариб берилган.