ЖССТ экспертлари Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилган ишларни эътироф этди

    Саломатлик 24 ноябр 2022 1327

    ЖССТ халқаро экспертлари «Бирламчи тиббий—санитария ёрдами тизимида ноинфекцион касалликлар профилактикаси ва назорати соҳасидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди.

    Ташрифлари давомида юқумли бўлмаган касалликлардан қандли диабет, юрак қон—томир каби касалликларни олдини олиш, даволаш, аҳоли орасида профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этиш, аҳолини тиббий маданиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

    Шу мақсадда, улар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника, 3—сонли, Боёвут туманидаги 7-сонли оилавий поликлиника, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, унинг Сирдарё филиали ҳамда «Гулистон кўз» хусусий офтальмология клиникаларига ташриф буюриб, у ердаги ҳолатни ўрганиб, соҳа ходимларига ноинфекцион касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш борасида муҳим маслаҳат ва тавсияларини берди.

    ЖССТ халқаро экспертлари томонидан Сирдарё вилоятида ноинфекцион касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш борасида олиб борилган ишлар яхши дея эътироф этилди.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates