ЖССТ: ер юзидаги одамларнинг 10 фоиздан камроғида COVID-19 га қарши антитанача мавжуд

    — Дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида коронавирусга қарши антитанача ишлаб чиқилган, эмлаш — оммавий иммунитетга эришишнинг ягона усули, — дейди ЖССТ бош тадқиқотчиси Сумия Сваминатан.

    Мутахассис Twitter-да берган интервьюсида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёнинг айрим шаҳарларида инфекция ўчоқларини таҳлил қиладиган тадқиқотларни кузатаётганини таъкидлади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, баъзида шаҳар аҳолисининг камида ярмида коронавирусга қарши антитанача мавжуд, аммо бу жамоа иммунитетига эришиш ҳақида гапиришга имкон бермайди.

    “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу сероэпидемиологик тадқиқотларни кузатмоқда, сўнгги хулосаларга кўра 500 га яқин шундай тадқиқот ўтказилган. Дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида ушбу вирусга қарши антитанача мавжуд”, — деди Сваминатан.

    “Албатта, жойларда, масалан, аҳоли зич жойлашган шаҳарларда вирусга чалинган одамларнинг 50-60 фоизида антитаначалар мавжуд. Аммо бу бир шаҳар ёки вилоятда касаллик тугади, дегани эмас, бунда бутун мамлакат жамоа иммунитетига эга бўлмайди, — дея таъкидлади эксперт. Мутахассис жойлардаги антинача шаклланмаган аҳоли четроққа чиққанида касаллик юқтириш хавфи остида қолишини тушунтирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates