ЖССТ коронавирусни даволашда самарасиз деб топилган дориларни маълум қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Ремдесивир” COVID-19да ўлим ҳолатларининг камайишига ёрдам бермаслигини айтди.

    ВВС хабарига кўра, ушбу препаратдан ташқари, коронавирусни даволашда умидвор бўлинган бошқа дорилар (эболани даволаш учун ишлаб чиқарилган антивирус препаратлари) — гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон ҳам синовдан ўтказилди. Натижалар ишлаб чиқарувчиларни унчалик ҳам хурсанд қилмади.

    “Афсуски, ушбу тадқиқотда барча дорилар ўлим кўрсаткичларининг ўзгариши нуқтаи назаридан умидбахш эмаслиги маълум бўлди. Бундай натижа айрим мамлакатлар, минтақалар ёки аҳолини ҳисобга олмаганда сезиларли даражада ўзгармади, яъни ўлим кўрсаткичларини камайтирмади”, деб қайд этади ЖССТ.

    Яқинда “Ремдесивир” коронавирусга чалинган АҚШ президенти Дональд Трампни даволашда ишлатилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates