“Биз одамларни фавқулодда вазиятда ҳимоя қилишга тайёрмиз, аммо COVID-19 пандемияси фавқулодда вазиятдан ташқарига чиқди”, деди у Женевадаги 73-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясидаги нутқида.
У пандемия дунёдаги бошқа касалликлар — Габон ва Тогодаги сариқ иситма ва Чад республикасидаги чикунгуня иситмаси, шунингдек Мексикадаги қизамиққа қарши курашга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Ташкилот раҳбари ҳозирги инқироз сўнгги бўлмайди деб огоҳлантирди ва давлатларни БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда бирлашишга, геосиёсий бўлинишга чек қўйишга ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги тенгсизликни бартараф этишга чақирди.