ЖССТ Россияда коронавирус туфайли чекловларни қайтаришга рухсат берди

    Саломатлик 10 июл 2020 7027

    Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, агар одамлар қоидаларга амал қилмаса, коронавирус туфайли мамлакат яна чеклов чораларини қўллаши мумкинлигини истисно қилмади.

    "Агар ижтимоий масофага эътибор берилмаса, рақамларда ўсиш кузатилса ва аҳвол ёмонлашса, бошқа чора қолмайди”, деди Вуйнович қатор мамлакатларда бўлгани каби Россияда ҳам баъзи чекловлар қайтарилиши мумкинми,деган саволга жавоб берар экан.

    Унинг сўзларига кўра, чекловларнинг қайтарилиши эҳтимоли дунёда коронавирусга қарши вакцина ёки дори-дармон топилмагунча сақланиб қолади.
    «Биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Вирус тарқалишини кутмасдан, олдинроқ эҳтиёт чораларини кўриш лозим. Ёнғин кичик бўлганда уни ўчириш зарур», деди Вуйнович.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда кунига COVID-19 аниқланган ҳолатлар сони 6509 га кўпайиб, умумий 707 301 тани ташкил этмоқда. Энг кўп ҳолатлар Москвада, бир кунда - 568 та, Санкт-Петербургда - 292 та, Свердловск вилоятида - 276 та ҳолат қайд этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates