баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Журналист Фарида Усмонова 100 ёшида вафот этди

    Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист Фарида Усмонова вафот этди.

    Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

    Фарида Усмонова 1921 йил 23 январда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. 1957 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

    Таниқли журналист Фарида Усмонова узоқ йиллар давомида ўзбек матбуотида меҳнат қилган. Қалби дарё инсонлар ҳақида кўплаб очерклар ёзган. Унинг «Баҳор маликаси», «Инсон қадри», «Меҳри дарёлар» сингари рисолалари эълон қилинган. Адибанинг «Дил фарёди» романи, «Қиз келин» қиссаси чоп этилган. «Синов», «Она бағри» драмалари саҳналаштирилган.

    Фарида Усмонова 2021 йилнинг 23 январь куни табаррук 100 ёшни қаршилаганди. У кеча — 25 июнь куни Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган эди.

    Жаноза бугун Қибрай тумани Алишеробод маҳалласида пешин намозидан сўнг ўқилади. Марҳума Яланғоч қабристонига дафн этилади.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates