Журналистлар ижодий уюшмасига ОАВнинг кўп миллатли вакиллари қабул қилинди

    Мамлакатимизда 11 июн 2021 1511

    Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан юртимизда турли тилларда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, уларда меҳнат қилаётган ходимларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

    Тожик, қозоқ ва бошқа тилларида фаолият олиб борадиган оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилиб келаётган истеъдодли, қалами ўткир журналистлар уюшма томонидан моддий ва маънавий рағбатлантириб келинаётгани фикримизни тасдиқлайди.

    Уюшма томонидан амалга оширилаётган ана шундай тадбирлардан бири бугун «Овози тожик» ва «Нурли жол» газеталари таҳририятларида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров кўп миллатли мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олгани, уюшма томонидан ОАВ вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳамкасб турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини алоҳида таъкидлади.

    Тадбир доирасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан «Овози тожик» ва «Нурли жол» газеталари таҳририятларига замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди. Шунингдек, Уюшма аъзолигига қабул қилинган «Овози тожик» газетаси бош муҳаррири Шерпўлат Вакилов, таҳририят масъул котиби Аълим Нарзиев ҳамда «Нурли жол» газетаси бош муҳаррири, Уюшма аъзоси Ғуломзокир Юсупов ва газета бўлим муҳаррири Жаннат Молдашеваларга аъзолик гувоҳнома ҳамда аъзолик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

    Арухан Ақпанбетова,

    «Нурли жол» газетаси мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates