Журналистлар иш ташлашди

    Долзарб 8 декабр 2022 1718

    The New York Times журналистлари 40 йил ичида биринчи марта оммавий иш ташлаш уюштиришди

    Иш ташлашда қатнашаётганлар 2021 йил март ойида The Times ва The New York Times Gulid уюшмаси ўртасидаги сўнгги шартнома муддати тугаганидан бери касаба уюшмаси ва компания раҳбарияти ўртасида давом этаётган музокаралардан норози бўлиб, шундай қадам қўйган. Томонлар қатор масалалар, хусусан, иш ҳақини ошириш, масофавий ишлаш ва тиббий ёрдам бўйича ҳалигача келишувга эриша олишмади.