Кадастр паспортини қанча вақтда расмийлаштириш мумкин?

    Aриза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

    Ҳукумат қарорига кўра, мамлакатимизда кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштириш йўлга қўйилган. Aриза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХПдан рўйхатдан ўтади. Давлат хизматлари маркази томонидан мазкур жараённинг муддати ва шартлари ҳақида кичик материал тайёрланди.

    Унга кўра, кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича кадастр паспортини олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

    кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

    якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

    Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

    умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;

    умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;

    умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;

    умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;

    умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача — 20 иш кунигача;

    умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ — 25 иш кунигача.

    Кадастр йиғма жилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

    Aриза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди. Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Ҳукуматнинг тегишли қарори билан белгиланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates