Ҳам чанқоқбосди, ҳам шифобахш: ёз неъматлари

    Ёз фасли ўзининг қайноқ ҳарорати билан бирга мазали ва фойдали мева ҳамда сабзавотларини туҳфа қилади. Одамлар иссиқ ҳаводан сақланиш учун тинимсиз сув ичади, юз-қўлларини ювади, совутилган таомлар истеъмол қилади. Бироқ бу сахий мавсумнинг табиатидан баҳра олиш, мазали мева ва сабзавотлардан истеъмол қилиб ҳам завқланиш мумкин. Супермаркет ва бозор расталарини янги узилган мевалар бўлими эгаллаб олади.

    Агар сиз табиий маҳсулотларни танлаётган бўлсангиз, қўшимча кимёвий воситаларсиз етиштирилган маҳсулотларни ажратиб олишда қийналишингиз мумкин. Демак, ҳар сафар кўнглингиз бирор салқин нарса тусаганида музлатилган музқаймоқ ўрнига табиий мева шарбати ичинг. Бу нафақат саломатлик учун фойдали, балки кундалик истеъмол рецептингиздан бир қанча кераксиз калорияларни йўқотишингизда ёрдам беради. Қуйида иссиқ ёз кунларида жонингизга ҳузур бағишлайдиган маҳсулотлардан айримларини санаб ўтамиз.

    Музли қаҳва ва чой

    Қуёшли кунда сув бўйида муздек ичимлик ичиб ўтиришга етадиган нарса бўлмаса керак. Тонгда ичилган бир финжон муз солинган қаҳва кунни энергетик ҳолда бошлашингиз учун ёрдам беради. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар куни бир финжон кафеинли ичимлик ичиш тери саратони касаллиги пайдо бўлиши хавфини 10% га камайтиради. Уй шароитида тайёрланган қаҳва флавоноидлар деб аталувчи антиоксидант хусусиятига эга бўлиб, Алцгеймер касаллиги ҳамда диабетнинг олдини олади. Яхна чойга лимон шарбати қўшиб ичиш эса антиоксидантлар билан таъминлайди ва ёқимли ичимлик бўла олади.

    Қовун

    Қовун ва тарвуз биз учун муҳим сабзавот экани ҳаммамизга маълум. Сувсизлик, айниқса, ёз палласида турли тиббий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Тарвуз ва қовун маҳсулотлари таркибида суюқлик кўп бўлиб, бу тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Ўз вақтида мунтазам сув ичиб туриш хотирани ўткир, терини тиниқ ҳолда сақлаш учун фойдали. Агар қовун истеъмоли билан бирга кундалик жисмоний машқларни бажариб турсангиз, ортиқча вазндан тез орада халос бўласиз, сабаби танадаги етарлича сув оз миқдордаги калория билан ҳам ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради.

    Майда мевалар
    Ёз фаслида кўплаб жиддий касалликларни енгишда ёрдам берадиган, флавоноид моддасига тўйинган майда мева турларини топиш жуда осон. Қулупнай, олхўри ва малина сингари мевалар тана бўйлаб қон айланишини яхшилаш, терининг қайта тикланишини ошириш, ёруғликка таъсирчанликни камайтириш, терини ёрқинроқ кўриниши ва яхшиланишида жуда фойдали ҳисобланади.

    Маккажўхори

    Сокин ёз оқшомида янги пиширилган маккажўхорининг таъмидан тотиб дам олишга нима етсин? Бу қўлбола тамадди нафақат мазали, балки крахмалга бойдир. Бу танани кўз соғлиғи учун фойдали бўлган лутеин ва зеаксантин моддалари билан таъминлашда ва антиоксидантлар билан бир қаторда кекса одамларда кўрликка сабаб бўладиган ёш билан боғлиқ макула дегенерацияси ривожланиши хавфини камайтиришга ёрдам беради.

    Табиий шарбат

    Ёзги нонушта дастурхонида янги тайёрланган мева шарбатининг ўрни аҳамиятли. Янги узилган ҳар қандай табиий мева ҳам шарбатнинг ўрнини босиши мумкин. Хоҳ мандариннинг цитрус таъми бўлсин, хоҳ лимон ёки ширин тарвуз суви бўлсин, бир стакан табиий мева шарбати ҳамиша соғлик учун фойдали.

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Маликахон Ражабова тайёрлади.