Калифорния губернатори зилзила туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Калифорния губернатори (АҚШ) Гэвин Ньюсом 7 магнитудали зилзиладан кейин Дель-Норте, Гумбольдт ва Мендосино округларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    “Бугун фавқулодда ҳолат эълон қилиш эрталабки зилзила учун фавқулодда чоралар кўриш учун зарур бўлган жойларга кўпроқ ресурсларни йўналтириш имконини беради. Штатимизда ишончли тизим яратилганидан миннатдорман, у қандай ишлаши керак бўлса, шундай ишлади, одамларнинг хавфсизлиги ва хабардорлигини таъминлади”, деди губернатор.

    АҚШ Геология хизматининг хабар беришича, 5 декабрь куни эрталаб Калифорния шимолида, Мендосино бурни яқинида 7,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Кейин бир неча ўнлаб афтершоклар қайд этилди, деб хабар беради rbc.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates