Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Калуга вилоятида Ми-28 вертолёти режалаштирилган парвоз пайтида қулаб тушди”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, вертолёт, дастлабки версияга кўра, техник носозлик туфайли ҳалокатга учради. Ҳалокат жойида ҳаво-коинот кучлари комиссияси ишламоқда, деб хабар беради ria.ru.